Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Боласини айиққа ташлаган аёл «жиннихона»га юборилди

Боласини айиққа ташлаган аёл «жиннихона»га юборилди

18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган З. Тўлаганова (1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган)га нисбатан суд жараёни ўз ниҳоясига етди.

Эълон қилинган суд ажрими билан З. Тўлаганова ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатда содир этган, деб топилиб, унинг Тошкент Республика кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлари шифохонасида мажбурий даволаниши белгиланди, дейилади хабарда.

Ушбу ажримдан норози томонлар 20 сутка муддат ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судига хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январ ойида Тошкент ҳайвонот боғида она ўзи қизини айиқ қафасига ташлаб юборганди. Сўнгра қизча қутқарилиб, шифохонада даволаниб чиққанди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг