Самарқандда тунда ҳокимликдаги мажлисга чақирилган аёл ЙТҲда вафот этди

Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида Nexia машинаси тунда мажлисга чақирилган маҳалла фаоли (аёл)ни уриб юборди. Аёл олган тан-жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Марҳума қариндошларининг сўзларига кўра, ўша куни бемаврид вақтда уни ҳокимлик биносига иш юзасидан йиғилиш учун чақиришган.
«Соат 17:00 атрофида 18:00да тадбир бўлади деб, уйдан чиқиб кетган эди. Мен бу вақтда иш тугаган бўладику, дегандим. Маҳалланинг иши ҳар куни бўлади, ҳаттоки якшанба куни ҳам ишга чақиришарди», – дейди турмуш ўртоғи.
Аёл ўша куни ҳатто яқин қариндошинг тўйига ҳам бормасдан ҳисобот тайёрлаган ва шошиб йўлга отланган. Аммо тунги 23:00лар атрофида аёлни машина уриб юборган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter