Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондан чиқиб кетишга улгурмаган хорижликларнинг виза муддати узайтирилди

Ўзбекистондан чиқиб кетишга улгурмаган хорижликларнинг виза муддати узайтирилди

Фото: uzbektourism

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби мамлакатимиздаги хорижлик фуқароларга мурожаат қилди.

Ўзбекистонда COVID-19 коронавирусининг тарқалишига қарши курашиш бўйича чеклов чоралари муносабати билан Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда бўлган ва кетишга улгурмаган хорижий фуқароларга илгари берилган визаларининг амал қилиш муддатини автоматик тарзда 2020 йил 10 апрелгача узайтириш ҳақида қарор қабул қилди. Шунингдек, мамлакатимизга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган хорижий фуқароларга 2020 йил 10 апрелгача бўлишга рухсат берилади.

Шунга мувофиқ, ушбу тоифадаги чет эл фуқароларига нисбатан маъмурий чоралар кўрилмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг