Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёда мудофаа учун харажатлар рекорд даражага етди

Дунёда мудофаа учун харажатлар рекорд даражага етди

2022 йилда жаҳон мудофаа харажатлари сўнгги саккиз йилдаги энг юқори даражага етди ва 3,7 фоизга ошиб, 2,224 триллион долларни ташкил қилди.

Бу маълумотни Стокголм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) тадқиқоти  тасдиқлайди.

Шу билан бирга, Институт маълумотларига кўра, глобал мудофаа харажатлари 2013 йилдан 2022 йилгача бўлган даврга нисбатан 19 фоизга ошган ва 2015 йилдан бери шиддат билан ўсишда давом этмоқда.

SIPRI маълумотларига кўра, AҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Саудия Aрабистони мудофаа учун энг кўп ҳарбий харажатларга ега. Уларнинг ҳаржи жаҳон ҳарбий-саноат комплекси харажатларининг қарийб 63 фоизини ташкил этди.

Ҳарбий харажатларнинг ошишига асосий сабаб Украинадаги можародир. Бундан ташқари, Европа давлатларининг Киевга кўрсатаётган ёрдами, шунингдек, Россия Федерациясининг харажатларини ошириши қатор давлатларни ҳарбий бюджетларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг