Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

350 минг нафар давлат хизматчисининг маоши оширилади — Германия

350 минг нафар давлат хизматчисининг маоши оширилади — Германия

Александр Добриндт.

Фото: Bild

Германия федерал ҳукумати давлат хизматчиларининг маошларини оширмоқчи, деб хабар берди Bild.

Давлат хизматчиларининг касаба уюшмаси тадбирида қатнашган Германия ИИВ раҳбари Александр Добриндт концепция «қисқа вақт ичида» тақдим этилишини айтди. Давлат хизматчилари учун амалдаги тўлов тизими суд томонидан Конституцияга зид деб топилган, шу боис зудлик билан ислоҳот ўтказишни талаб қилади, деди у.

Гап 350 мингга яқин федерал амалдорлар, судялар ва ҳарбийлар ҳақида кетмоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йилда уларнинг иш ҳақи учун тўловлар тахминан 23 миллиард еврони ташкил этади, аммо ислоҳотдан кейин қанча қўшимча маблағ сарфланиши ҳақида расмийлар маълумот бермаган.

Муаммо нимада? Германияда давлат хизматчисининг энг кам иш ҳақи мамлакат бўйича ўртача иш ҳақининг 80 фоизидан кам бўлмаслиги керак Германия федерал конституциявий суди қарори талаби шу. Аммо давлат хизматчиларининг амалдаги маошлари бу чегарадан пастда.

Танганинг иккинчи томони ҳам бор: иш ҳақлари нафақат кам ҳақ тўланадиган тоифаларга тааллуқли. «Масофа тамойили» туфайли пастдаги ўсиш автоматик равишда бутун шкалани юқорига тортади: яъни маоши шундоқ ҳам яхши мансабдорларнинг даромади янада ошади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг