Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити сабаб сулҳ эълон қилди
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик сулҳ эълон қилишди.
Покистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳарбий можаро бир неча кунга тўхтатилганини икки томон вакиллари ҳам эълон қилишди.
Ҳарбий операциялар тўхтатилганини биринчи бўлиб Покистон расмийлари, ундан кейин Афғонистон вакиллари эълон қилишди, деб хабар беради Reuters агентлиги икки томоннинг расмий ижтимоий тармоқ аккаунтларига асосланиб.
Бир неча кун давом этадиган сулҳ муқаддас Рамазон ойи ва Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан ўрнатилган.
Покистон ҳукумати вакили Туркия, Саудия Арабистони ва Қатар урушаётган давлатларга вақтинчалик сулҳ эълон қилиш учун мурожаат қилганига аниқлик киритди.
Афғонистон ва Покистон ўртасидаги можаро феврал ойи охирида Покистон «очиқ уруш» эълон қилиши билан авж олди. Бир неча кун аввал Кобулга зарба сабаб камида 400 киши вафот этгани хабар берилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter