Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алмазбек Атамбаев қамоққа олинди

Алмазбек Атамбаев қамоққа олинди

Фото: «24.kg»

Қирғиз Республикаси собиқ президенти Алмазбек Атамбаев мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Атамбаев Бишкекда оммавий тартибсизликларни ташкил этганлик бўйича жиноий иш юзасидан тергов буйруғи асосида қўлга олингани айтилмоқда.

«Айни пайтда идоралараро тергов-тезкор гуруҳи ушбу жиноятга алоқадор бошқа шерикларни аниқлаш ва ҳибсга олишга қаратилган тергов-тезкор тадбирларини давом эттирмоқда», — дейилади МХДҚ баёнотида.

Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан айбланмоқда. 2019 йил 7-8 август кунлари Қўйтошда содир этилган воқеалар ва Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод этилиши бўйича суд жараёнлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Атамбаев 6 октябрга ўтар кечаси намойишчи оломон томонидан МХДҚ қамоқхонасидан озод этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг