Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда коронавирусга чалинган болалар ҳақида маълумот берилди

АҚШда коронавирусга чалинган болалар ҳақида маълумот берилди

Фото: «Klub-drug.ru»

АҚШда эпидемия бошлангандан бери қарийб 500 мингдан ортиқ бола янги коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Америка педиатрия академияси (AAP) хабар берган.

Ташкилот ўз ҳисоботида 3 сентябрь ҳолатига кўра болалар орасида коронавирус ҳолатларини ўрганиш натижаларини эълон қилди. 49 штат соғлиқни сақлаш бошқармалари маълумотига кўра, мутахассислар турли ёшдаги болалар касалликлари ҳақида маълумотларни тўплашган. Техас штати рўйхатга киритилмаган.

«COVID-19 билан касалланган умумий болалар сони: жами 513 415 та COVID-19 ҳолати қайд этилган. Бу жами касалланганларнинг 9,8 фоизини ташкил этади», — дейилади матнда.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, 100 мингта болага 680 та ҳолат тўғри келади. 20 августдан 3 сентябргача 70 мингдан ортиқ юқтириш ҳолати аниқланган.

Ўлим кўрсаткичи 42 та штат ва Нью-Йорк соғлиқни сақлаш бошқармаларида қайд этилган. Коронавирус туфайли вафот этган одамлар орасида болалар ўлими 0% — 0,3%ни ташкил этди. Жами 103 нафар бемор бола ҳаётдан кўз юмган.

Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда 6,3 миллиондан ортиқ COVID-19 ҳолати қайд этилган бўлиб, қарийб 190 минг киши оламдан ўтди, 2,3 миллиондан ортиқ киши тузалди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг