Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Арманистон Зангезур йўлагини АҚШ назорати остига беради

Арманистон Зангезур йўлагини АҚШ назорати остига беради

Арманистон ўз ҳудуди орқали ва АҚШ назорати остида бўлган 43 км дан ортиқ узунликдаги Зангезур коридорини ривожлантиришга рози бўлди.

Reuters агентлигининг АҚШ расмийларига таяниб ёзишича, бугун бўлиб ўтадиган учрашувда Вашингтон Жанубий Кавказдаги энг муҳим транспорт йўлагини назоратга олади.

«Бу Боку ва Ереван ўртасида кутилаётган тинчлик келишувининг бир қисми бўлади», – деб ёзади нашр.

Қайд этилишча, йўлак «Трампнинг халқаро тинчлик ва фаровонлик йўли» (Trump Route for International Peace and Prosperity ёки TRIPP) деб номланади.

Axios’нинг ёзишича, йўлак АҚШга ҳар йили миллиардлаб доллар олиб келадиган йирик савдо йўлига айланади, бу эса Россия, Эрон ва Хитойнинг минтақадаги таъсирини сусайтиради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўлак бир неча йиллардан буён икки давлат ўртасидаги баҳсли масала бўлиб, Озарбойжон томони Нахичеван билан боғлаш учун Арманистондан транспорт йўлагини талаб қилиб келар эди.

Арманистон эса, ўз навбатида бу йўлак назоратини ўзида сақлаб қолишни таъкидлаган ва бунга Озарбойжон қаршилик қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг