Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Axios: Трамп эътиборини Ҳўрмуз бўғози учун курашга қаратмоқда

Axios: Трамп эътиборини Ҳўрмуз бўғози учун курашга қаратмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Эрон билан Ҳўрмуз бўғози атрофида юзага келган кескинлик узоқ давом этиши мумкинлигига тайёргарлик кўрмоқда. Axios нашрининг ёзишича, вазиятнинг қанча давом этиши Теҳроннинг кейинги ҳаракатларига боғлиқ.

Нашр манбаларига кўра, дастлаб Эроннинг ракета салоҳияти ва ядровий дастурини чеклашга қаратилган ҳарбий операция энди дунё энергетикаси учун стратегик аҳамиятга эга Ҳўрмуз бўғози назорати атрофидаги курашга айланган.

Маълум қилинишича, Дональд Трамп 60 кунлик ўт очишни тўхтатиш тартиби амалда тугаганини билдирган. Шундан сўнг АҚШ Ҳўрмуз бўғози яқинида ва Эрон ҳудудидаги айрим инфратузилма объектларига янги зарбалар берган. Эрон эса Кувайт ва Баҳрайндаги АҚШ ҳарбий объектларига ҳужумлар билан жавоб қайтарган.

Шу билан бирга, Трамп Эрон расмийлари келишувга эришиш истагини билдирганини айтди. Бироқ Теҳрон бу борада расмий тасдиқ бермаган.

Эрон парламенти раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф АҚШни келишувларни бузишда айблаб, Ҳўрмуз бўғози фақат Эрон белгилайдиган шартлар асосида очилишини таъкидлади.

Axios нашрининг таъкидлашича, Вашингтон учун Ҳўрмуз бўғозида халқаро кемалар ҳаракатини тиклаш асосий мақсадга айланган. АҚШ расмийлари, агар Эрон кемалар ҳаракатига тўсқинлик қилишда давом этса, ҳарбий босим янада кучайтирилишини истисно қилмаяпти.

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс ҳам Вашингтон позицияси ўзгармаганини билдириб, Ҳўрмуз бўғози очиқ қолиши шартлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар Эрон бўғозни ёпишга уринса, АҚШ ҳарбий жавоб қайтаради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг