Байденнинг юриши оғирлашиб, йўтали кучайди
АҚШ президенти Жо Байденнинг йўтали кучайган, юриши ёмонлашган, у юрак уриши меъёрининг бузилишидан даволанмоқда, деди унинг даволовчи шифокори Кевин ОКоннор.
Бироқ у жиддий хавотирга ўрин йўқлигини ҳам билдирган.
«Президент ўз вазифаларини адо эта оладиган даражада соғлом, ўзига юкланган барча вазифаларни ҳеч қандай истисносиз тўлиқ бажармоқда», деди шифокор.
Байден шанба куни 79 ёшга тўлади ва мамлакат тарихидаги энг кекса амалдаги президент ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter