Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

БМТ Бош котиби Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш йўлини таклиф этди

БМТ Бош котиби Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш йўлини таклиф этди

Фото: «EPA/SALVATORE DI NOLFI»

БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерреш Исроил-Фаластин можаросини ҳал қилиш йўлини таклиф этди. Шундай қилиб, ташкилот раҳбарининг сўзларига кўра, ушбу вазиятдан чиқишнинг ягона йўли — пойтахт Қуддусда иккита давлат яратиш бўйича музокараларга қайтиш.

«Ягона йўли — БМТнинг тегишли қарорлари, халқаро ҳуқуқ ва аввалги келишувларга асосан Қуддус иккала давлатнинг пойтахти сифатида тинч, хавфсиз ва ўзаро ҳурмат асосида ёнма-ён яшайдиган икки давлатни яратиш мақсадидаги музокараларга қайтиш», — деди у.

Aввалроқ 16 май куни Фаластин-Исроил можароси авж олганидан бери қурбонлар сони маълум қилинганди. Шундай қилиб, Фаластин-Исроил можароси авж ола бошлаганидан бери 10 исроиллик ўлдирилди. Исроил томонидан ўқ узилиши натижасида Фаластин 200 дан ортиқ одамни йўқотди.

Можаронинг авж олиши 1967 йилги Олти кунлик урушдан кейин шаҳарнинг шарқий қисмида Исроил назоратини кенгайтириш шарафига нишонланадиган Қуддус кунида исроилликлар ва фаластинликлар ўртасидаги тўқнашувлар фонида бошланди. Фаластин Шарқий Қуддусни (Aл-Қудс) босиб олинган ҳудуд дейди ва бу БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорлари билан қўллаб-қувватланади. Исроил эса Қуддусни ўзининг ягона ва бўлинмас пойтахти деб билади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг