Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чехия президенти оғир дардга учрагани маълум бўлди

Чехия президенти оғир дардга учрагани маълум бўлди

Чехия президенти Милош Земан жигар циррози касаллигига учради. Бу ҳақда Чехиянинг ČТК ахборот агентлиги шифокорлар кенгаши аъзоси, жарроҳ Павел Пафкога асосланиб маълум қилди.

Пафконинг сўзларига кўра, ҳозир унга озиқлантирувчи найча уланган.

Аввалроқ, 5 ноябр куни шифокорлар Чехия президенти ишига тўлиқ қайта олмаслигини айтишганди.

Земан 10 октабрдан бери Прагадаги Марказий ҳарбий госпиталда. Унинг касалхонага ётқизилгани сабаби дастлаб ошкор этилмаганди. Пайшанба куни у реанимация бўлимидан оддий палатага ўтказилди.

Сентябр ойида Земан соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли саккиз кун касалхонада ётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг