Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Денгиздан экипажсиз сирли «арвоҳ кема» топилди

Денгиздан экипажсиз сирли «арвоҳ кема» топилди

Фото: autoevolution.com

Таиланд қирғоқлари яқинидаги кўрфазда экипажсиз сузиб юрган сирли «арвоҳ кема» топилди, деб хабар берди маҳаллий Bangkok Post газетаси.

«Цзинь Шуй Юань 2» деб номланган Хитой юк кемасини 6 январь денгиздан 100 миля узоқликда кўриб қолишган ва бу ҳақда маҳаллий ҳокимиятга хабар берилган.

Ҳудудга етиб келган Таиланд ҳарбий-денгиз кучлари вакиллари экипаж кема бортидан ғойиб бўлганини ва барча ҳужжатлар йўқолганини аниқлади. Шунингдек, улар кеманинг навигация ва лангар тизимлари ишламаётганини, двигател хоналари сув билан тўлиб кетганини, улардан кучли ёқилғи ҳиди анқиб турганини ҳам аниқладилар.

Расмийлар кемани қирғоққа тортиб олиб боришга қарор қилишди, бунинг учун улар бўлинмаларни тўлдирган сувнинг деярли ярмини тортиб олишлари керак эди. Бироқ, кучли бўрон туфайли «Цзинь Шуй Юань 2» қирғоқдан 28 мил узоқликда чўкиб кетган.

Қироллик денгиз флоти маълумотларига кўра, кема экипажи қароқчилар қурбони бўлишгани даргумон, эҳтимол кема носозлиги туфайли атайлаб ташлаб кетилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг