Россиялик депутат Путиннинг мурожаатини қулоғига лағмон илган ҳолда тинглади
Россия Коммунистик партиясидан Самара вилояти думаси депутати Михаил Aбдалкин президент Путиннинг Федерал мажлисга мурожаатини қулоқларига лағмон таққан ҳолда томоша қилди.
Aбдалкин ўзининг суратини қуйидагича изоҳлади: унинг сўзларига кўра, бу «Путиннинг нутқлари ва тўғридан-тўғри мурожаатни тинглашнинг ягона тўғри йўли».
«Самара губернияси думаси раиси ўринбосари М.Ю.Антимонова илтимосига биноан президентнинг икки соатлик мурожаатини тингладим. Тўлиқ қўллаб-қувватлайман, тўлиқ қўшиламан, ажойиб нутқ. Мен сўнгги 23 йил ичида бундай нарсаларни эшитмаганман. Ҳайратдаман», — дея изоҳ қолдирган у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига.
Маҳаллий депутатнинг мазкур ҳаракати давлат думаси депутати Aлександр Хинштейннинг ғазабини қўзғатган.
У Коммунистик партия раҳбари Геннадий Зюгановни ушбу партиядошини «жиловлашга» чақирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter