Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Донецкдаги даҳшат: ракета ҳужуми сабаб 30 киши қурбон бўлди

Донецкдаги даҳшат: ракета ҳужуми сабаб 30 киши қурбон бўлди

Фото: Медиазона

Украинанинг Донецк вилоятидаги поезд вокзалига ракета тушган. Натижада 30 киши қурбон бўлган. 100 нафардан ортиқ киши жароҳат олгани айтилмоқда.

Донецк вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленконинг сўзларига кўра, зарбалар Россиянинг «Искандар» ракета мажмуаси томонидан берилган, дея ёзади «Медиазона».

Ўз навбатида, тан олинмаган ДХР расмийлари станцияга ҳужум Украинанинг «Точка-У» ракетаси томонидан амалга оширилганини даъво қилмоқда.

«Уруш шароитида низолашаётган томонларнинг расмий вакиллари томонидан тарқатилган маълумотларни тезкор текшириш иложсиз», дейилади ОАВ маълумотларида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг