Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дубай туризмда қаторасига учинчи рекордни ўрнатди

Дубай туризмда қаторасига учинчи рекордни ўрнатди

Фото: Shutterstock/FOTODOM

Дубайга 2025 йилда хориждан қарийб 20 миллион нафар сайёҳ келиб, амирликда янги рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда Дубай ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

«Дубай туризм саноати кетма-кет учинчи йил рекорд қайд этмоқда, 2025 йилда 19,59 миллион нафар хорижлик сайёҳ ташриф буюрди. Бу бир йил олдингига нисбатан 5 фоизга кўпдир», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бир ойда (декабр) биринчи марта 2 миллиондан ортиқ чет эллик сайёҳ келиши 2026 йилда ҳам туризмни ривожлантириш учун кучли туртки бўлди.

Дубайга энг кўп сайёҳлар Ғарбий Европадан (21 фоиз) келган. Шунингдек, Форс кўрфазида жойлашган араб давлатлари, Шарқий Европа, МДҲ ва Жанубий Осиёдан (ҳар бирининг улуши 15 фоиз атрофида) келувчилар кўп.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг