Дунёдаги энг узун авиарейс йўлга қўйилмоқда

China Eastern Airlines авиакомпанияси Шанхай (Хитой)дан Буэнос-Айрес (Аргентина)га дунёдаги энг узун авиарейсни йўлга қўймоқда. Парвозларни 316 йўловчига мўлжалланган Boeing 777-300ER самолётлари бажаради.
South China Morning Post хабарига кўра, биринчи парвоз 4 декабр куни амалга оширилади. Самолёт жами 20 минг км масофани учиб ўтади, фақат ўртада Янги Зеландиянинг Окленд шаҳрида икки соатлик битта транзит тўхташ амалга оширилади.
Янги йўналиш Окленднинг Осиё ва Жанубий Америка ўртасидаги жанубий транспорт тугуни сифатидаги ролини кучайтиришга хизмат қилиши мумкин.
Парвознинг давомийлиги: Шанхайдан Буэнос-Айресгача — 25,5 соат, Буэнос-Айресдан Шанхайгача — 29 соат (қарши шамоллар сабабли).
Авиақатновлар ҳафтасига икки марта бўлиши режалаштирилмоқда. Чипта нархлари: эконом-класс — 1 500 евродан бошланади, бизнес-класс — 4 200 евро ва ундан юқори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter