Дунёдаги энг ёш миллиардер неча ёшда?

Financial Post муваффақиятга ўз кучи билан эришган Polymarket асосчиси, 27 ёшли Шейн Копланни энг ёш миллиардер сифатида эътироф этди.
Копланнинг прогнозлар платформасига NYSE биржаси икки миллиард доллар сармоя киритганидан кейин ишлари юришиб кетди, компанияси ҳозир 9 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Унинг прогнозлар платформасига исталган ҳодиса учун пул тикиш мумкин:
- президентлик сайловлари;
- геосиёсий воқеалар;
- Нобел мукофоти лауреатлари;
- филмларнинг касса йиғимлари ва ҳ.о.
Бир неча йиллар олдин Коплан камбағал эди, ҳатто ижарани тўлаш учун нарсаларини сотишга ҳам мажбур бўлган. У 2019 йилда иқтисодчи Робин Ҳансоннинг башоратлар бозори ҳақидаги ғояларини ўрганишни бошлади ва уларни амалда қўллаб Polymarketни яратишга қарор қилди. Платформани 2020 йилда 22 ёшида ишга туширди.
Бироқ платформа АҚШда қонунчилик бўйича тақиқловларга дуч келди ва тақиқланди. Фақат криптосаноатга муносабати ижобий Доналд Трамп президент бўлганидан сўнг Polymarket Америка бозорига қайтиб, кенг имкониятлар эшиги очилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter