Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёга янги глобал эпидемия хавф солмоқда

Дунёга янги глобал эпидемия хавф солмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда даволаб бўлмайдиган ва олимларга яхши маълум бўлмаган Марбург вируси эпидемияси юзага келаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Қайд этилишича, Руанда Соғлиқни сақлаш вазирлиги 30 та тумандан 7 тасида касалликни аниқлаган.

Тасдиқланган ҳолатларнинг 70 фоиздан ортиғи Кигали шаҳридаги иккита тиббиёт муассасасининг тиббиёт ходимларидир.

ЖССТ экспертлари инфекцияда гумон қилинган бир киши Руандани тарк этганидан хавотирда, вируснинг келиб чиқиши ва қандай тарқалгани номаълум.

Ўлим даражаси 90 фоизгача бўлган вируснинг белгилари: иситма, томоқ оғриғи, тошма, бурундан қон кетиш, ич кетиш, кўнгил айниши, қусиш ва кўздан қон кетиш. Бу касалликка қарши ҳали вакцина йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг