Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон ҳужумга ўтди — АҚШнинг Ироқдаги авиабазаларига ракета зарбаси берилди

Эрон ҳужумга ўтди — АҚШнинг Ироқдаги авиабазаларига ракета зарбаси берилди

Эрон томонидан АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий объектларига ракета зарбалари берилди. Натижада Айн-ал-Асадда жойлашган авиабазадаги бир неча қирувчи самолётлар зарарланган. Баъзи маълумотларда эса бир нечта самолёт йўқ қилингани айтилмоқда.

Норасмий маълумотларга қараганда жабрланганлар ва қурбонлар бор, аммо ҳозирча уларнинг сони номаълум.

Ўндан ортиқ ракеталар орқали йўлланган ҳужум Ироқ ғарбидаги Айн-ал-Асад авиақароргоҳи билан бирга Ироқ ғарбидаги Эрбил аэродромига ҳам йўналтирилган эди. Эрон ислом революцияси қўриқчи корпуси томонидан маълум қилинишича, ушбу операция «Жабрдийда Сулаймоний» деб номланади ва Боғдодда ўлдирилган Қосим Сулаймоний учун ўч олиш мақсаддида ташкил этилган.

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳужум бўлиб ўтгач мамлакат мудофаа вазири Марк Эспер ва давлат котиби Майк Помпео билан шошилинч мажлис ўтказди. Шундан сўнг у твиттердаги саҳифасига «ҳаммаси жойида», деб ёзиб қўйди.

«Бугунги кунда бизда энг кучли ва энг яхши қуролланган армия бор», — дейди Трамп. АҚШ президенти бугун баёнот бериши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг