Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа кенгаши расман Россияни аъзоликдан чиқарди

Европа кенгаши расман Россияни аъзоликдан чиқарди

Фото: «Coe.int»

Европа кенгашининг Вазирлар қўмитаси расман Россияни аъзоликдан чиқарди. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинди.

Россиянинг ташкилотга аъзолиги 16 мартдан тўхтатилди.

Европа кенгашининг Страсбург (Франция)даги штаб-квартираси олдидаги Россия байроғи туширилди.

Кеча, 15 март куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Европа кенгаши бош котибига ташкилотдан чиқиш тўғрисидаги хатни тақдим этганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг