Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа Россияга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди

Европа Россияга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди

Европа Кенгаши Иттифоқнинг Россияга қарши барча санкцияларини яна олти ойга, 2025 йил 31 январгача узайтирди.

ЕИ матбуот хизмати Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужумидан сўнг кескин кенгайтирилган ушбу санкциялар эндиликда "кенг тармоқли санкцияларни, жумладан савдо, молия, технология ва икки мақсадли маҳсулотлар етказиб бериш, саноат, транспорт чекловларини ўз ичига олганини эслатиб ўтади".

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи уруш бошланганидан кейин Россиянинг бир нечта банкларини SWIFT банклараро тизимидан аста-секин узиб қўйди, рус нефти ва айрим турдаги нефть маҳсулотларини денгиз орқали олиб киришни тақиқлади, шунингдек, бир нечта трансляция каналларини ёпди. 

Уруш бошидан буён Европа Россияга қарши 14 пакетни ўзи ичига олган санкцияларни киритди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг