Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа суди Apple`га 13 миллиард евро тўлаш мажбуриятини юклади

Европа суди Apple`га 13 миллиард евро тўлаш мажбуриятини юклади

Европа суди Apple`ни Ирландияга 13 миллиард евро (тахминан 14 миллиард доллар) миқдорида тўланмаган солиқларни тўлаш мажбуриятини қўйди ва саккиз йиллик суд курашига якун ясади.

Европа Комиссияси дастлаб Ирландияни 2016 йилда Apple`га ноқонуний солиқ имтиёзлари берганликда айблаган эди.

Дублин доимий равишда ўз ҳаракатларининг қонунийлигини таъкидлади, аммо суд прокуратура айбловига ҳайриҳоҳ бўлиб чиқди.

Европа судига кўра, Apple компаниясининг Ирландиядан ташқарида жойлашган рақобатчилари бундай молиявий ёрдамни ололмагани учун компанияга берилган солиқ имтиёзлари ноқонуний деб топилди.

Apple матбуот хизмати бу борада ҳафсаласи пир бўлиб, Европа Комиссияси «қоидаларни ретроактив тарзда қайта ёзишга уринаётганини» айтди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг