Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фаластинни қўллаб-қувватлаган футболчи жазога тортилди

Фаластинни қўллаб-қувватлаган футболчи жазога тортилди

Франциянинг «Ницца» футбол клуби ва Жазоир миллий терма жамоаси ҳимоячиси Юсуф Aтал Фаластинни қўллаб-қувватловчи видео чоп этгани учун жазоланди.

Бу ҳақда «Ницца» сайтида хабар берилди.

Футболчи бир муддат клуб билан машғулотлардан четлаштирилди. «Ницца» Aталнинг узр сўрашини инобатга олганликларини, бироқ мамлакат спорт ва адлия органлари буни амалга оширишдан олдин унга нисбатан интизомий чоралар кўришга қарор қилганликларини таъкидлади.

15 октябр куни Aтал видеони жойлаштиргани учун узр сўради ва уни ўчириб ташлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Францияда Фаластинни қўллаб-қувватловчи намойишлар тақиқланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг