Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғарб давлатлари Исроилга ёқмайдиган баёнотлар бермоқда

Ғарб давлатлари Исроилга ёқмайдиган баёнотлар бермоқда

Франция ташқи ишлар вазири Картин Колонна Исроил ташқи ишлар вазири Эли Коэн билан учрашувдан сўнг Ғазо секторида «барқарор сулҳ»га эришишга чақирди. Аввалроқ Германия ва Буюк Британия ташқи ишлар вазирлари ҳам узоқ муддатли оташкесимга эришишга чақирган. 

«Мен бу ерга янги гуманитар сулҳ муҳимлигини яна бир бор эслатиш учун келдим. Биз сулҳга, барқарор сулҳга қайтишимиз керак», — дейди Колонна хоним матбуот анжуманида.

Унинг қўшимча қилишича, «можаронинг кучайишига йўл қўймаслик учун барча ресурслардан фойдаланиш» зарур. Кетрин Колоннанинг сўзларига кўра, Ғазо секторида жуда кўп тинч аҳоли нобуд бўлмоқда.

Исроил ташқи ишлар вазири эса ўт очишни тўхтатишга чақиришни хато ва «ҲАМАС учун совға» деб атади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил бомбардимонлари оқибатида Франция ташқи ишлар вазирлиги ходими ҳалок бўлган.

Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон ва Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок «The Sunday Times» газетасида чоп этилган қўшма баёнотида Ғазо секторида барқарор ва узоқ муддатли сулҳ ўрнатишга чақирган эди. Улар анклав аҳолиси учун инсонпарварлик ёрдами учун маблағни оширганликларини қўшимча қилишди.

Ғазо расмийларига кўра, Исроил ҳужумлари оқибатида ўлганлар сони 20 мингга яқинлашмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг