Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гепатит ва ОИВ инфекциясининг 90 фоизи талабга жавоб бермайдиган клиникаларда юқади – Қирғизистон ССВ

Гепатит ва ОИВ инфекциясининг 90 фоизи талабга жавоб бермайдиган клиникаларда юқади – Қирғизистон ССВ

Қирғизистонда гепатит ва ОИВ инфекциясининг 90 фоизи талабларга жавоб бермайдиган хусусий косметология ва стоматология клиникаларидан юқади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири маълум қилди.

Алимқодир Бейшеналиев мамлакатда гепатит билан касалланганлар сони 17 минг, ОИТСга чалинганлар сони эса 13 минг нафарга етишини айтди. Шунингдек, вазирлик хусусий стоматология ва косметология клиникаларини текширишни тўхтатганини маълум қилди.

«2 080 та лицензиясиз стоматология ва косметология клиникаларини аниқлаб, ҳужжатларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширдик. Аммо улар бизга кейинги режали текширувлар ўтказишимизни тақиқлашди. Шундан келиб чиқиб, биз Вазирлар Маҳкамасига лицензиясиз фаолият кўрсатаётган клиникалар учун жарима миқдорини ошириш, текширишлар ўтказиш таклифи билан хат юбордик. Агар у қўллаб-қувватланса, текширишлар қайта тикланади», – дейди вазир.

Бейшеналиев, шунингдек, хусусий клиникаларга мурожаат қилишда муассасанинг лицензияси ва мутахассис билимини тасдиқловчи дипломи бор-йўқлигини текшириш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг