Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германия сўнгги 25 йилда картошкадан энг кўп ҳосил олади

Германия сўнгги 25 йилда картошкадан энг кўп ҳосил олади

Фото: Lebensmittelzeitung

Германияда 2025 йилда картошкадан XXI асрдаги энг юқори ҳосил олиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Agrarheute нашри хабар берди.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, немис фермерлари 2024 йилга нисбатан 5,3 фоиз кўпроқ ёки жами 13,4 млн тонна картошка йиғиштириб олишади.

Бу йил Германияда картошка ҳосилдорлиги ошган, экин майдонлари ҳам кенгайган. Ҳосилдорлик ўртача йиллик қийматлардан 17 фоиз юқори бўлди, экин майдони 6,7 фоизга кенгайиб, 301 минг гектарга етди. Бир гектардан ўртача 44 тоннадан картошка олиш кутиляпти.

Картошканинг 1 центнери (100 кг) немис фермерига ўртача 14,9 евро даромад келтиради. 1 центнер картошка нархи 10 евродан 24 еврогача фарқланиши мумкин. Охирги марта нархнинг бунчалик пасайиши 2021 йил кузида кузатилганди, дейилади хабарда.

Мўл ҳосил ҳузурини германиялик истеъмолчилар кўришмоқда — картошка июл ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 18,9 фоизга арзонлашган.

Фермерлар эса ҳосил кўплиги ва арзонлигидан картошкани молларни боқишга ёки биогаз олишга жўнатишга мажбур. Нархлар қимматлашиши кутилмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг