Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германияда бойлар учун солиқ оширилиши мумкин

Германияда бойлар учун солиқ оширилиши мумкин

Германияда кўп миллиард долларлик давлат қарздорлигини ёпиш ҳақида баҳслар давом этмоқда. Социал-демократлар бадавлат фуқаролар учун солиқларни оширишни талаб қиляпти. Аммо бу ташаббус парламентдаги консерватив блок ҳозирча бу имкониятни қатъиян рад этиб келади.

Бироқ, Христиан-демократик иттифоқи депутати Андреас Маттфелдт Bild нашрига солиқнинг ҳозирги 45 фоиздан ошиши эҳтимолини истисно қилмаган.

«Агар СДП ҳақиқий ижтимоий ислоҳотларни амалга оширишга тайёр бўлса, бадавлат фуқаролар учун даромад солиғи ошиши мумкин. Шахсан мен бойлик солиғи деб аталадиган солиқни оширишни оқладим, аммо зарур ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилсагина бунга йўл қўйиш мумкин», - дея таъкидлади депутат.

Унинг сўзларига кўра, ҳукмрон коалициянинг мақсади Германияда ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини барқарор қилиш ва ҳуқуқбузарликларни камайтиришдир.

Шу билан бирга, СДП мерос солиғини қайта кўриб чиқиш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда. Яъни компаниялар мерос тариқасида ўтганда, уларнинг ворислари ҳам кўпроқ солиқ тўлаши мумкин.

Қайд этилишича, Германия парламентидаги эҳтимолий келишув бойлар учун солиқни ошириш эвазига давлат нафақа тўловларини қисқартириш ва пенсия ёшини ошириш каби чораларни ўз ичига олиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг