Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ҲАМАС асирларни озод этишни тўхтатди: энди нима бўлади?

ҲАМАС асирларни озод этишни тўхтатди: энди нима бўлади?

ҲАМАС исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш тўхтатилганини эълон қилди

Гуруҳнинг ҳарбий қаноти бу қарорга Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш келишувини бузгани сабаб бўлганини айтди.

«Ушбу қоидабузарликлар қаторига кўчирилганларнинг Ғазо шимолига қайтишини кечиктириш, анклавнинг турли ҳудудларини ўққа тутиш ва келишилган миқдорда гуманитар ёрдам етказилишига тўсқинлик қилиш кабилар киради», — дейилади ҳарбий қанот баёнотида.

Яна уч нафар исроиллик гаровга олинганларнинг озод этилиши 19 феврал куни бўлиб ўтиши кутилганди.

ҲАМАСнинг баёнотига Исроил ҳозирча изоҳ бермади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доналд Трамп ғазоликларни бошқа ҳудудларга кўчириш ҳақида гапириб чиққанди. Бу жаҳон ҳамжамиятининг эътирозига сабаб бўлди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг