Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Испанияда тезюрар поездлар тўқнашуви оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Испанияда тезюрар поездлар тўқнашуви оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Испанияда иккита тезюрар поезд издан чиқиб кетиши оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

100 га яқин одам жароҳатланган, улардан 25 нафари оғир аҳволда.

Ҳалокат якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 лар атрофида Кордова яқинида юз берган.

Испания транспорт вазири Оскар Пуанте баёнот беришича, тўғри йўлдан ҳаракатланаётган Iryo тезюрар поездининг охирги вагонлари «номаълум сабабларга кўра» издан чиқиб кетган. Худди пайтда ёнма-ён йўлда Renfe тезюрар поезди кетаётган эди. Оқибатда тўқнашув содир бўлиб, Renfe поездининг биринчи вагонлари издан чиқиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг