Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил ҳаво кучлари Сурия ҳудудига зарба берди - Jerusalem Post

Исроил ҳаво кучлари Сурия ҳудудига зарба берди - Jerusalem Post

Исроил армияси Суриянинг собиқ диктатори Башар ал-Ассад режимига тегишли заводга ҳужум қилди.

Jerusalem Post газетасининг ёзишича, фуқаролар уруши йилларида Асад қўшинлари аҳолига қарши бир неча бор заҳарли газ ишлатган. Режим Исроил билан душманлик кайфиятида эди ва уни Эрон ва Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати қўллаб-қувватлаб келган. Бироқ, агар кимёвий қуроллар тўсатдан Асад мухолифлари, жумладан, исломий гуруҳларнинг қўлига тушиб қолса, бу Исроил манфаатларига тўғри келмайди.

ОАВнинг тасдиқланмаган хабарларига кўра, Исроил танклари Суриянинг Голан тепаликларидаги буфер зонасига кирган. Исроил телеканалларидан бири бу хавфсизлик чораси эканини хабар қилган.

Шунингдек, Исроилнинг Kan давлат телеканали ўз манбасига таяниб, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия жануби ва Дамашқдаги қурол-яроғ омборлари Асад режими мухолифлари қўлига тушиб қолишидан хавотирланиб, уларга ҳужум қилганини хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Нетаняҳу Сурияда Асад ҳокимиятининг қулашини Исроилнинг Ҳизбуллоҳ ҳаракати ва Эронга ҳужумларининг «тўғридан-тўғри натижаси» деб атаган эди.

Шунингдек, у Сурияда содир бўлган воқеалар Исроил учун «янги, жуда муҳим» имкониятларни очиб беришини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг