Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Исроил жанубий Ливанда қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил жанубий Ливанда қуруқлик амалиётини бошлади

Исроил армияси жанубий Ливанда «чекланган ва мақсадли» қуруқлик амалиёти бошланганини маълум қилди. ЦАХАЛ баёнотига кўра, операция жанубий Ливандаги «Ҳизбуллоҳ»нинг таянч нуқталари ва инфратузилмасига қарши қаратилган.

ЦАХАЛ баёнотига кўра, бу ҳаракатнинг мақсади олд мудофаа ҳудудини кучайтириш, террорчи инфратузилмани йўқ қилиш, шу ерда фаолият юритаётган жангариларни йўқотиш ва Исроил шимолидаги аҳоли учун қўшимча хавфсизлик қатламини яратишдан иборат.

Бу кескинлашув 2 март куни «Ҳизбуллоҳ» томонидан Исроилга ракета ҳужуми уюштирилганидан кейин янада кучайган. Кейин Исроил Ливан ҳудудига кучли авиа ва артиллерия зарбаларини берди. Reuters маълумотига кўра, шу ортиқча зарбалар ортидан Ливанда юз минглаб одамлар кўчишга мажбур бўлган ва қурбонлар сони кескин ошган.

ЦАҲАЛ «Ҳизбуллоҳ»ни Эрон қўлловида урушга қўшилган ташкилот деб атаб, Исроил тинч аҳолисига таҳдидга йўл қўймаслигини таъкидлаган.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг