Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Исроилнинг «қуруқликдаги операцияси»га АҚШ таъсир ўтказгани маълум қилинди

Исроилнинг «қуруқликдаги операцияси»га АҚШ таъсир ўтказгани маълум қилинди

Қўшма Штатлар Исроилнинг Ғазо секторида қуруқликдаги операция ўтказиш режаларига таъсир кўрсатди, деб ёзади Bloomberg манбаларга таяниб.

Ҳамаснинг ҳужумидан кейинги дастлабки кунларда Исроил «ҳаво, денгиз ва қуруқликдан мувофиқлаштирилган зарбалар»ни ўз ичига олган операцияни амалга оширишни режалаштирган. Бироқ, ҳарбийлар энди бу режалар ўзгариши мумкинлигини айтмоқда. Bloomberg таъкидлашича, дастлабки режа америкалик сиёсатчилар — президент Жо Байден, давлат котиби Энтони Блинкен ва Пентагон раҳбари Ллойд Остиннинг Исроилга ташрифидан кейин ўзгарган.

Агентлик манбаларининг таъкидлашича, Вашингтон операция режасига Ғазо сектори тинч аҳолиси орасида қурбонлар сонини чеклаш зарурати, шунингдек, операциядан кейин нима бўлиши нуқтаи назаридан таъсир кўрсатган. Буларнинг барчаси туфайли операция кечроқ бошланиши ва узоқ давом этиши мумкин.

19 октябр куни Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Исроил ҳукумати яқин орада Ғазо секторида қуруқликдаги операцияни бошлашга буйруқ беришини маълум қилди.

Исроилнинг учта юқори мартабали мулозимлари агентликка Исроилнинг Ҳамасга қарши урушида АҚШнинг роли ва таъсири аввалгидан кўра кучлироқ эканини айтган.

Байден 18 октабр куни, Ҳамаснинг ҳужумидан 11 кун ўтиб Исроилга ташриф буюрди, Блинкен ва Остиннинг ташрифлари эса бундан олдинроқ бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг