Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖЧ–2026 стадиони ёнида даҳшатли топилма аниқланди

ЖЧ–2026 стадиони ёнида даҳшатли топилма аниқланди

Мексикада Жаҳон чемпионати ўтадиган стадион ёнидан инсон қолдиқлари солинган 500 дан ортиқ қоп топилди.

Daily Star нашри хабар беришича, инсон танаси парчалари солинган қоплар Халиско штатида жойлашган Estadio Akron стадиони яқинидан аниқланган.

Ушбу стадион 2026 йилги футбол мундиалининг расмий майдонларидан бири ҳисобланади. Тергов натижаларига кўра, топилмалар стадиондан тахминан 16 километр радиусда жойлашган камида 22 та яширин оммавий қабр билан боғлиқ.

Дастлаб, Лас-Агухас туманида турар жой бинолари қурилаётган пайтда қурувчилар таналар парчалари солинган пластик қопларга дуч келган.

El Pais нашри маълумотларига кўра, Халиско штати Мексикада бедарак йўқолганлар сони бўйича тўртинчи ўринда туради. Фақат ўтган йилнинг январь–ноябрь ойлари орасида бу ерда 2483 та шундай ҳолат қайд этилган.

Мутахассислар мазкур ҳолатларни наркокартеллар фаолияти билан боғламоқда. Халиско штати Халиско картелининг (CJNG) асосий таянч ҳудуди ҳисобланиб, ушбу гуруҳ дунёдаги энг шафқатсиз жиноий уюшмалардан бири сифатида танилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг