Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОАВ: Европа мамлакатлари АҚШдаги ЖЧни бойкот қилиш ҳақида ўйламоқда

ОАВ: Европа мамлакатлари АҚШдаги ЖЧни бойкот қилиш ҳақида ўйламоқда

The Economist журналининг ёзишича, Европа АҚШнинг Гренландияга даъволари туфайли 2026 йилги Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш имкониятини муҳокама қила бошлади.

«Брюсселдаги кайфият ҳозирда Гренландиядаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, агар исёнкор бўлмаса ҳам, жуда ғамғин. Ёзда Америкада Жаҳон чемпионатини бойкот қилиш муҳокама қилинмоқда... бу АҚШнинг 1980 йилги Москва Ёзги Олимпиада Ўйинларини бойкот қилишини эслатувчи ҳаракат», дейилади хабарда.

Аввалроқ шунга ўхшаш ташаббус Германияда билдирилганди. 

АҚШ президенти Доналд Трамп Данияга тегишли бўлган Гренландияни Қўшма Штатларга қўшиб олиш ниятини эълон қилди. У биринчи муддати давомида (2017-2021) шунга ўхшаш фикрларни билдирган. У Вашингтонга орол миллий хавфсизлик учун керак, деб даъво қилган.

Бундан олдин, оммавий ахборот воситаларида АҚШнинг ҳаракатларига жавобан қарийб 17 000 мухлис 2026 йилги Жаҳон чемпионати чипталарини бир кечада бекор қилгани ҳақида хабар берилган эди. 3 январ куни АҚШ кучлари Венесуэлага ҳаво ҳужуми уюштирди ва Венесуэла етакчиси Николас Мадуро ва унинг рафиқаси қўлга олиниб, Қўшма Штатларга олиб кетилди.

2026 йилги Жаҳон чемпионати 2026 йил июн ва июл ойларида Қўшма Штатлар, Канада ва Мексикада бўлиб ўтади. Финал 19 июлга режалаштирилган. Дастлаб, турнирнинг финал босқичида одатдаги 32 та жамоа иштирок этиши режалаштирилган эди, аммо 2017 йил 10 январьда Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино жамоалар сонини 48 тага оширишни эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг