Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жанубий Кореяда чақалоқларнинг «ойлиги»ни 460 долларгача кўтаришмоқчи

Жанубий Кореяда чақалоқларнинг «ойлиги»ни 460 долларгача кўтаришмоқчи

Фото: «The Guardian»

Жанубий Кореяда, статистика юритила бошланганидан бери, илк маротаба аҳоли сонининг манфий ўсиши қайд этилди: яъни туғилганлардан вафот этганлар сони кўп.

BBC хабар беришича, Жанубий Кореяда 2020 йилда 275 800 нафар чақалоқ туғилган, вафот этганлар сони эса 307 764 нафар. Шу тариқа мамлакат аҳолиси ўтган йили 31 964 кишига камайди.

Солиштириш учун: 2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 614,7 минг нафар чақалоқ дунёга келган — Жанубий Кореяда 2020 йил давомида туғилган чақалоқлардан 2,2 баравар кўп. Маълумот учун: Жанубий Корея аҳолиси — 51,64 млн., Ўзбекистон аҳолиси — 34,38 млн. 

Корея Республикасида туғилиш муаммоси янгилик эмас, фақат 2020 йилда вазият янада жиддийлашди: 2020 йилда 2019 йилга нисбатан туғилиш 10 фоизга қисқарган.

Демографик инқирозга қарши курашиш учун президент Мун Чжэ Ин мамлакатда туғилишни рағбатлантиришга қаратилган қатор дастурларни ҳаётга киритмоқда. Масалан, ижтимоий тўловлар: 2022 йилдан бошлаб ҳар бир туғилган чақалоқ учун оилаларга харажатларни қоплашга бошланишига $1850, кейин ҳар ой — чақалоқ бир ёшга тўлгунича $280 дан пул берилади. 2025 йилдан эса чақалоқларнинг «ойлиги»ни 460 долларгача ошириш режалаштирилган.

Жанубий Кореяда соғлиқни сақлаш ва пенсия жамғармасига талаб ўсиши ортидан ижтимоий маблағларга босим юки ҳар қачонгидан ошган. Ёшлар сонининг камайиб бориши ишчи кучи етишмовчилигига олиб келяптики, бу мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини ўтказмай қолмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг