Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters.
У мамлакат мухолифатини Шимолий Кореяга ҳайрихоҳлик ва ҳукумат ишини фалаж қилишда айблади, деб ёзади AFP.
Президентнинг сўзларига кўра, ҳарбий ҳолат ёрдамида у эркин ва демократик мамлакат омилларини тиклаш ниятида.
Аввалроқ Юн Сок Ёл ҳукумат билан фавқулодда йиғилиш чоғида ўзига қарши импичмент жараёнини ўтказишга уринишлар ҳақида маълум қилганди. Эслатиб ўтамиз, Россияга КХДР аскарларини жўнатиш фонида Корея яриморолида ҳам вазият кескинлашмоқда.
Сўнгги хабарларга кўра, Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги барча турдаги қўшинлар қўмондонларига жанговар шайликни оширишни буюрган. Департамент, шунингдек, «асосий қўмондонларни» йиғишга қарор қилди, деб хабар беради Yonhap агентлиги.
Жанубий Корея президентига мухолифатда бўлган ва парламентдаги кўпчиликни назорат қилувчи Демократик партия депутатларнинг фавқулодда йиғилишини чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter