Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жапаров президент ваколатлари ўзига ўтганини эълон қилди. Энди нима бўлади?

Жапаров президент ваколатлари ўзига ўтганини эълон қилди. Энди нима бўлади?

Фото:«Kabar.kg»

Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров президент ваколатлари ўзига ўтганини эълон қилди. Бу ҳақда у Ҳукумат уйи яқинида намойишчилар билан учрашувда айтиб ўтган.

«Президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқиш тўғрисида ариза ёзди. Жокоргу Кенеш спикери Канат Исаев президент вазифасини бажаришдан бош тортди ва у ҳам ариза ёзди. Президент ва бош вазирнинг ваколатлари тўлиқ менга ўтди», - деди Жапаров.

Аслида Сооранбой Жээнбеков истеъфосидан сўнг Қирғизистон президентининг ваколатлари ушбу мамлакат парлементи (Жокоргу Кенеш) раиси Канат Исаевга ўтиши лозим эди. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистондаги парламент сайлови натижалари сабаб бошланган воқеалар кўп нарсаларни ўзгартириб юборди. Қамоқда бўлиб турган Жапаров бош вазирликни эгаллаган бўлса, президент Жээнбеков «жамият тинчлиги ва мамлакат бирлиги учун» истеъфога чиқишини эълон қилди.

Эндиликда Жўқорғи Кенгес Садир Жапаровни вақтинчалик давлат раҳбарлигига тасдиқлаш масаласини кўриб чиқиши лозим бўлади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг