Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жазоир президентлигига сайлов номзод бўлмагани учун қолдирилди

Жазоир президентлигига сайлов номзод бўлмагани учун қолдирилди

Фото: «Reuters»

Жазоир конституциявий суди икки номзод томонидан мамлакат президентлиги сайловида иштирок этиш учун берилган аризани рад этди. Шу тариқа 4 июлга белгиланган сайлов бошқа вақтга қолдирилди.

Жазоир президентлиги учун таниқли сиёсатчилар ўз номзодини қўйишни истамади. Шундан сўнг у қадар таниқли бўлмаган Абдулҳаким Хамад ва Хамид Туахри ўз номзодларини илгари сурган эди. Улар ўз аризаларида илова тариқасида шахсий ҳужжатлари, соғлиги тўғрисида маълумотнома, 60 минг фуқаро ёки 600 депутатнинг қўллаб-қувватлагани тўғрисида имзо тақдим этишган. Аммо конституциявий суд бу аризаларни рад этди.

Жазоирда 82 ёшли президент Абдулазиз Бутефлика муддатидан аввал ваколатидан воз кечганидан сўнг сиёсий инқироз бошланган эди. У 1999 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган эди, аммо феврал ойида бошланган оммавий норозиликлар туфайли мамлакат бошқарувидан кетди.

Айни вақтда мамлакатни вақтинча парламент спикери Абдулқодир Бенсалах бошқариб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг