«Жээнбеков президентликдан истеъфо бермоқчи» - Қирғизистон бош вазири
Куни кеча Садир Жапаров Қирғизистон янги бош вазири этиб тайинланди.
Жапаров парламент йиғилишида муҳим бир маълумотни ошкор қилган: унга кўра, амалдаги президент Сооранбай Жээнбеков лавозимини тарк этишга тайёр.
«Мен у билан учрашдим, президент истеъфо бериш ниятини айтди, фақат хукумат тўлиқ шаклланиб, иш бошлангач» - , деган Жапаров.
Жапаровнинг фикрича, 5-6 октябрь кунлари бошланган намойиш ва тартибсизликларнинг асосий сабаби адолатсиз парламент сайловларидир. Шунингдек, янги бош вазир мамлакатдаги воқеаларни «учинчи инқилоб» деб атаган ( биринчи ва иккинчи инқилоблар 2005 ва 2010 йилларда рўй берган).
Эслатиб ўтамиз, парламент сайловларидан норози кучлар мамлакат бўйлаб намойишлар тўлқинини келтириб чиқарди. Улар ҳатто, собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳам қамоқдан чиқардилар (10 октябрда у яна қўлга олинди).
Жээнбековнинг ўзи мурожаатида «ҳар қандай лавозимни тинчликдан устун қўймаслигини» таъкидлаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter