Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жефф Безос Илон Маскдан дунёнинг энг бой одами унвонини тортиб олди

Жефф Безос Илон Маскдан дунёнинг энг бой одами унвонини тортиб олди

Вloomberg Billionaires Index (BBI) маълумотларига кўра, Amazon асосчиси Жефф Безос, SpaceX ва Tesla раҳбари Илон Маскдан дунёнинг энг бой одами унвонини олиб қўйишга эришган. Жорий йилнинг бир ойдан кўпроқ вақти давомида Маск дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида биринчиликни эгаллаб турган эди.

Агентлик сўнгги маълумотларига маълумотларга кўра, ҳозирга келиб Безоснинг бойлиги 191 миллиард долларни, Маскнинг бойлиги эса 190 миллиард долларни ташкил этади.

Шундай қилиб, Безос 2017 йилдан 2021 йил 7 январгача рейтингдаги биринчи ўрнини эгаллаб турган Илон Маскдан биринчиликни олиб қўйишга муваффақ бўлган.

Рейтингдаги учинчи ўринни Microsoft асосчиси Билл Гейтс эгаллаган, унинг бойлиги 137 миллиард доллар деб баҳоланмоқда, рўйхатдаги тўртинчи ўрин Louis Vuitton Moët Hennessy президенти Бернард Арно (116 миллиард доллар)га насиб этган. 104 миллиард долларлик бойлиги билан Facebook асосчиси Марк Цукербергни дунёнинг энг бой кишилари бешлигидан жой олишга эришган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг