ЖССТ хавотирли статистикани эълон қилди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хавотирли статистикани эълон қилди — Европада зўравонлик ёки жароҳатлар оқибатидаги ҳар учинчи ўлим спиртли ичимликларни истеъмол қилишга бориб тақалмоқда.
Хабарга кўра, минтақада спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ҳар йили 800 мингга яқин одамнинг ўлимига олиб келади.
«Алкогол — заҳарли модда, у нафақат етти турдаги саратон ва бошқа юқумли бўлмаган касалликларни келтириб чиқаради, балки мулоҳаза қилиш ва ўзини назорат қилиш қобилиятини пасайтиради, хатарли хатти-ҳаракатларга замин яратади», — деди ЖССТ/Европа алкогол, гиёҳванд моддалар ва маҳбуслар саломатлиги бўйича минтақавий маслаҳатчиси Карина Феррейра-Борхеш.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter