Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Келгуси иккита қишки Олимпия ўйинлари Франция ва АҚШда ўтказилиши мумкин

Келгуси иккита қишки Олимпия ўйинлари Франция ва АҚШда ўтказилиши мумкин

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2030 ва 2034 йиллардаги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиши мумкин бўлган мамлакатлар номини эълон қилди.

«ХОҚ Ижроия кенгаши Франция ва Солт-Лейк-Сити (АҚШ)ни мос равишда 2030 ва 2034 йилги Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун имтиёзли даъвогарлар сифатида танлайди.

ХОҚ келаси йил якуний қарор қабул қилинишидан олдин ҳар икки давлат билан тегишли мулоқотни бошлайди», – дейилади Қўмита сайтида чоп этилган баёнотда.

Ушбу йилларда қишки Олимпия ўйинларини ўтказиш учун Швеция ва Швейцария ҳам ариза топширган.

2030 ва 2034 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонларни расман танлаш ХОҚ сессиясида 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари бошланишидан олдин бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг