Конгрессдаги республикачилар Байденнинг махфий ҳужжатлари бўйича янги тергов бошлади
Республикачилар назорати остидаги Вакиллар палатасининг Адлия қўмитаси Байденнинг вице-президент бўлган даври(2008-2016)даги таҳлилий марказ ва уйида махфий ҳужжатларни сақлагани бўйича янги тергов бошлади. Бу ҳақда The Hill газетаси хабар берди.
Таъкидлашича, қўмита раиси Жим Жордан АҚШ Бош прокурори Меррик Гарлендга мактуб йўллаб, суд жараёни бошланганлиги ҳақида хабар берган. Шунингдек, Адлия вазирлигининг тергов учун махсус маслаҳатчи тайинлаш тўғрисидаги қарорига оид ҳужжатларни сўраган. Бундан ташқари, республикачилар департаментдан 27 январга қадар Адлия вазирлиги, Федерал қидирув бюроси ва Оқ уйнинг махсус прокурор тайинлаш масаласида ўзаро ҳамкорлиги ҳақидаги ҳужжатлар ва маълумотларни олмоқчи. Улар бунга 27 январгача эришмоқчи.
Аввалроқ, Республикачилар томонидан назорат қилинадиган Вакиллар палатасининг Назорат ва жавобгарлик қўмитаси Байденнинг махфий ҳужжатлари бўйича ўз текширувини бошлаган эди. Айрим республикачиларнинг ишончи комилки, Оқ уй Конгрессга ўтган йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтган оралиқ сайловлар арафасида бу воқеани атайлаб жамоатчиликдан яширган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter