Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марк Цукерберг «миллиардерлар бункери»га кўчиб ўтмоқда

Марк Цукерберг «миллиардерлар бункери»га кўчиб ўтмоқда

Фото: Hollywood Beach TV

Meta раҳбари Марк Цукерберг Флорида штатидаги Индиан-Крик сунъий оролида жойлашган «миллиардерлар бункери»дан кўчмас мулк сотиб олди, деб хабар берди The Wall Street Journal.

Маълумотларга кўра, Индиан-Крик — дунёдаги энг ёпиқ ва қўриқланадиган ороллардан бири. У ерда фақат ўта бой ва нуфузли одамлар яшагани учун «миллиардерлар бункери» номини олган. Риелторлар 8 минг квадрат метр майдонга эга кошона Цукербергга $150–200 млнга тушган бўлиши мумкин, деб тахмин қилишмоқда.

Оролда Amazon асосчиси Жефф Безос, NFL машҳур ўйинчиси Том Бреди, АҚШ президентининг қизи Иванка Трамп ва унинг турмуш ўртоғи Жаред Кушнернинг уйи бор, дейилади хабарда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг