Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бухорода мансабдор пора билан ушланди

Бухорода мансабдор пора билан ушланди

Видеодан кадр.

Бухоро вилояти Ички ишлар органлари тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбири давомида 1993 йилда туғилган шахс қўлга олинди.

У Шофиркон тумани Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг туман жамияти раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Маълум бўлишича, мазкур шахс муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (Товламачилик), 168-моддаси (Фирибгарлик) ҳамда 228-(Маъмурий назорат қоидаларини бузиш) моддалари билан судланган бўлган. Ва шунга қарамасдан, яна масъул лавозимга тайинланган.

Тезкор тадбир жараёнида у туман ҳокимлигида юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳудудидаги зиёратгоҳ ва автотураргоҳ атрофидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида 20 квадрат метр ер майдони ажратиб бериш, шунингдек, ушбу ерда енгил конструкцияли қурилиш ишларини амалга оширишга рухсат олиб беришни ваъда қилган. Бу «хизматлари» эвазига фуқародан 500 АҚШ доллари олаётган вақтда у ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Бухоро шаҳар бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, айни пайтда Жиноят кодексининг тегишли моддалари асосида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг