Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Медведев, Шойгу, Захарова ва бошқалар: Украина Россиядаги таниқли шахсларни қидирувга берди (рўйхат)

Медведев, Шойгу, Захарова ва бошқалар: Украина Россиядаги таниқли шахсларни қидирувга берди (рўйхат)

Украина хавфсизлик хизмати Россиядаги қатор сиёсатчилар, ҳарбийлар, куч ишлатар тизимлар раҳбарларини қидирувга берди.

Қидирув эълон қилинганлар орасида Россиянинг собиқ президенти ва бош вазири, ҳозирда РФ Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу, Россия ташқи ишлар вазирлигининг ахборот ва матбуот департаменти директори Мария Захарова ва бошқалар бор.

Украина хавфсизлик хизмати қидирув эълон қилганлар:

  • Дмитрий Медведев — Россиянинг собиқ президенти ва бош вазири, ҳозирда РФ Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари;
  • Сергей Шойгу — Россия мудофаа вазири;
  • Мария Захарова — Россия ТИВ ахборот ва матбуот департаменти директори;
  • Игорь Конашенков — РФ мудофаа вазирлиги спикери;
  • Александр Бортников — Россия федерал хавфсизлик хизмати директори;
  • Виктор Золотов — Россия миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати директори;
  • Владимир Колокольцев — Россия ички ишлар вазири;
  • Валентина Матвиенко — Россия Федерация кенгаши раиси;
  • Сергей Нарышкин — Россия ташқи разведка хизмати директори;
  • Николай Патрушев — Россия Хавфсизлик кенгаши котиби.

Умуман олганда, Украина 700 га яқин россиялик амалдорни қидирувга берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг