Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Назарбоевнинг қизи Дариға ўғлининг ўлимини тасдиқлади

Назарбоевнинг қизи Дариға ўғлининг ўлимини тасдиқлади

Фото: «Yandex»

Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариға ўғли Ойсултоннинг вафот этганини тасдиқлади.

«Суюкли Ойсултонимиздан жудо бўлдик. Бундай оғир дамларда ёлғиз бўлишни сўраймиз», — дейилади «РИА Новости»га юборилган баёнотда.

Бугун Назарбоевнинг 30 ёшли невараси Лондонда вафот этгани тўғрисида хабар бергандик.  Дастлабки маълумотларга кўра, унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган.

Йил бошида Ойсултон Буюк Британияда сиёсий бошпана сўраганини маълум қилганди. Йигит ўз хавфсизлигидан хавотирланаётганини таъкидлаганди. Шунингдек, Қозоғистон раҳбариятини коррупцияда айблаган, оиласи аъзолари томонидан босим остида қолганини айтганди.

Мамлакат ҳукумати бундай баёнотлар Нурсултон Назарбоевни обрўсизлантиришга қаратилганини таъкидлаганди.

Ўтган йили Лондон суди Ойсултонни ўзганинг мулкига киргани ва полициялар билан жанжаллашгани учун шартли равишда бир йилга озодликдан маҳрум қилганди. Суд ҳукми, шунингдек, 18 ойлик синов муддати ва гиёҳвандликка қарамликдан даволанишни ўз ичига олганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг