Назарбоевнинг қизи Қозоғистон Сенати раиси этиб сайланди

Қозоғистон парламенти юқори палатаси депутатлари Биринчи президентнинг қизи Дариға Назарбоевани Сенат раиси этиб сайлашди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.
Унга 48 нафар депутат овоз верган, қаршилар ва овоз бермаганлар бўлмаган.
Назарбоеванинг номзодини мамлакат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев илгари сурган эди.
Эслатиб ўтамиз, 20 март куни Токаев вақтинчалик президент бўлганда ҳам Дариға Сенат спикери бўлганди.
Токаев сайловларда ғалаба қозонгач, яна Назарбоевани раисликка тавсия этган.
Сенат раиси она тилини мукаммал билувчи депутатлар орасидан, палата депутатларининг умумий сонидан катта қисмининг овози билан сайланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter